Албатта ҳукм Аллоҳникидур |
 |
Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт |
|
яқинлик топилса, ёки кўпроқ мувофиқ бўлиб, камдан-кам зид келса, у ишончли зобит ҳисобланади.
Ровийни одил деб санаш, бунинг сабаби айтилса ҳам, айтилмаса ҳам қабул қилинади. Аммо ривоятдаги жароҳат эса ундай эмас. Чунки одамлар фосиқлик сабабларини ҳар хил тушунганлари учун жароҳат сабаби баён қилиниши шарт. Чунки гоҳо (ровийни) жароҳатловчи шахс бирор нарсани фосиқлик деб ҳисоблаб, уни заифга чиқарса, у нарса аслида бошқа шахс тарафидан бўлиб, ундан бўлмаслиги мумкин. Бошқача айтганда, бирортаси бирор ишни аслида жароҳатли бўлмаган, балки унинг ўзи жароҳатли деб билгани учун шундай дейди. Шу боис жароҳат ҳақиқатми ёки йўқми, сабаби айтилиши шарт. Жароҳат битта бўлса ҳам жароҳат дейилади. Сони кўп бўлиши шарт эмас. Одил санаш ва жароҳатлашда бир кишининг сўзи кифоя, чунки хабар билан айтиляпти, хабарда эса бир кишининг сўзи кифоя. Шунингдек, хабарни қабул қилишда хабар берувчиларнинг сони шарт эмас. Шунинг учун ҳадис ривоятининг жароҳати ёки унинг одиллигида сон шарт қилинмайди, балки бир кишининг сўзи кифоя. Агар битта шахсда сабаби айтилган жароҳат билан одил санаш ҳар иккаласи жамланган бўлса, гарчи одил сановчиларнинг сони кўп бўлса-да, аввал жароҳат ҳисобга олинади. Чунки одил сановчи унинг кўриниб турган ҳолатини хабар беради. Жароҳатловчи эса, одил саналувчи ҳақидаги яширин жиҳатларини маълум қилади. Одил сановчиларнинг саноғи кўп бўлишининг аҳамияти йўқ, чунки хабарни қабул қилишнинг сабаби саноқ эмас, балки билиш ва билмасликдир. Фиқҳ олимлари бу ҳол одил сановчи ушбу сўзни айтмасагина мумкин, деб белгиладилар, яъни жароҳатловчи зикр этган сабабни билдим, у тавба қилиб ҳолати тузалган деса, агар жароҳатловчи муайян сабабни зикр этиб, одил сановчи унинг сабаби нотўғрилигини ишончли далиллар билан рад этган бўлса.
Ҳадиснинг ривоятига эътироз билдириш ўнта сабаб билан бўлади, бештаси одилликка, бештаси забтга тааллуқли. Одилликка тааллуқлилари қуйидагилар: ёлғон гапириш, туҳмат қилиш, фосиқликнинг кўриниши, нодонлик ва бидъат. Забтга тааллуқли бештаси ушбулар: қаттиқ хато, қаттиқ ғафлат, qáä (ваҳм), яъни озгина хатога кетиш, ишончли шахсларга қарши чиқиш ва ёдлашнинг ёмонлиги.
Ривоят қилувчининг ҳолати номаълумлиги қуйидаги қисмларда кўринади:
1. Зоҳиран ҳам, ички жиҳатидан ҳам одиллиги ноаниқ бўлса, бу ҳолда унинг ривояти қабул қилинмайди.
2. Унинг ички жиҳати номаълум, зоҳирида адолатли, лекин яширин бўлса, унинг ривояти ҳужжатликка ярайди.
3. Қандайлиги очиқдан-очиқ номаълум бўлиб, уни ҳеч қайси олим танимаса ва ҳадисини битта ривоят қилувчигина билса, у ҳолда ривоят қилувчи ҳақида номаълумлик олимлар уни таниши билан ёки одил сановчилар ундан ривоят қилса бекор бўлади, у ишончли одамга айланади. Худди битта кишининг одил санаши кифоя қилганидек биттанинг ривояти етарлидир. Бухорий Мурод ал-Асламийдан олган, ҳолбуки, ундан фақат Қайс ибн Абу Ҳозимгина ривоят қилган. Муслим ҳам Робиъа ибн Каъбдан ривоят олган, ундан эса фақат Абу
219-бет
Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203 204 205 206 207 208 209 210 211 212 213 214 215 216 217 218 219 220 221 222 223 224 225 226 227 228 229 230 231 232 233 234 235 236 237 238 239 240 241 242 243 244 245 246 247 248 249 250 251 252 253 254 255 256 257 258 259 260
|